Ўзаро ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ўртасида малака ошириш йуналашлари ўқув режасида келтирилган “Илмий ва инновацион ривожлантириш” модулидан тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик фаолияти йўлга қўйилди.

Уш бу ҳамкорлик асосида 02-март куни Инновацион ривожланиш вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўлими бошлиғи, таълим ва соғлиқни сақлашга инновацияларни жорий этиш ҳамда тадқиқ қилиш бошқармаси бошлиғи т.ф.д., доцент Худанов Бахтинур Ойбутаевич томонидан Тармоқ маркази “Тиббий профилактика иши” йўналиши  тингловчиларига “Илмий ва инновацион ривожлантириш”  модулидан дарс ташкил қилинди.  Тингловчилар Инновация вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар, дарс жуда юқори даражада ташкил қилинди ва тингловчилар ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Theme: Overlay by Kaira TMA ITC
Forobiy ko'chasi 2