ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчилари 17.01.2017 йил Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф.
“Тиббий-профилактика” йўналиши бўйича малака оширувчи тингловчилар билан биргаликда Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф уюштирилди, ташриф давомида барча тингловчилар бу кутубхонага аъзо бўлишди ва махсус “мехмон билети” очилди.
Кутубхона ҳодими тингловчиларга кутубхона бўйича саёҳат уюштирди, кутубхонанинг биринчи қавати билан таништиргач иккинчи қавватга чиқиб тингловчиларга қандай бўлимлар жойлашганини айтиб ўтди, асосан барча авторефератлар алфавит бўйича жойлашганини ва керакли маълумотларни осон топиш мумкинлигини айтди ва бирма бир барча бўлимлари билан таништирди .
Тингловчилар бу ташрифдан жуда ҳам мамнун бўлдилар.