“14 январ Ватан химоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

Toshkent tibbiyot akademiyasi huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi > Yangiliklar > “14 январ Ватан химоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида

“14 январ Ватан химоячилари куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

1

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан

14 январ «Ватан химоячилари куни» деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун   2017 йил 14 январ куни  маданий–маънавий тадбир бўлиб ўтди.  Тадбир аввалида кўп йиллар таълим ва тиббиёт соҳасида Тиббиёт академиясида самарали фаолият кўрсатган бир гуруҳ ходимлар таклиф этилди. Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги харбий тиббиёт факультети профессор-ўқитувчилари таклиф этилганлардан, Ҳарбий дала терапияси кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати полковниги Хужманов Ўтамурод Мамасрасулович ,  Ҳарбий дала жаррохлиги кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати подполковниги Акмалжон Нажмиддинович Насриддинов ҳамда гигиена кафедраси бошлиғи тиббиёт хизмати подполковниги Хайрулло Примовлавр иштирок этдилар.

Биринчи бўлиб, тиббиёт хизмати полковниги Утамурод Хужманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сархатларини сақлашдаги тиббиёт хизматининг роли хақида гапириб ўтиб, кино роликларни қўйиб берди.

2

Ундан кейин тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тузилиши, қуролли кучларидаги янгиликлар янги технологияларни қўллаш ҳамда янги техникаларни қўллашдаги янги комьютер технологияларни ишлатиш бўйича айтиб ўтди.

Айтиш жоизким, тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов ҳозирги вақтда тармоқ маркази тингловчиси хисобланади. 14 январ “Ватан химоячилари кунида” тиббиёт хизмати подполковниги Акмал Насриддинов

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ  КУЧЛАРИ     25 йиллиги” ҳамда         “За ЗАСЛУГИ В ЗДРАВОХРАНЕНИЕ” медаллари билан тақдирланди.

Бу тадбирда тармоқда билим олаётган “Даволаш иши” (хирургия, терапия) ва                      тиббий-профилактика йўналишлари  бўйича тингловчилар қатнашдилар.

3

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Theme: Overlay by Kaira TMA ITC
Forobiy ko'chasi 2