30.01.2017 йил ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази “Педиатрия” йўналиши бўйича малака оширувчи тингловчилар билан биргаликда Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубҳонасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида барча тингловчилар бу кутубҳонага аъзо бўлишди ва маҳсус “мехмон билети” очилди. Кутубхона ҳодими тингловчиларга кутубхона бўйича саёҳат уюштирди, кутубхонанинг биринчи қавати билан таништиргач иккинчи қавватга чиқиб тингловчиларга қандай бўлимлар жойлашганини айтиб ўтди, асосан барча авторефератлар алфавит бўйича жойлашганини ва керакли маълумотларни осон топпиш мумкинлигини айтди ва бирма бир барча бўлимлари билан таништирди .
Тингловчилар бу ташрифдан жуда ҳам мамнун бўлдилар.