31.03.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг мажлислар залида “Болаларда пневмониянинг кечиш хусусиятлари ва профилактика чоралари” мавзусида интеграл маъруза бўлиб ўтди. Унда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига март-апрел ойларида ўқишга келган “Тиббий-профилактика иши” йўналиши тингловчилари ҳам иштирок этишди.
Маърузани профессор Холматова Б.Т. чиқиш қилиб касалликнинг этиологияси ва таърифини айтиб ўтдилар. Сўнгра профессор. Рустамова Х.И. шу касалликнинг статистикасини, болаларда ўлим кўрсаткичларини ва зотилжамнинг “ВОЗ” бўйича маълумотларни берди. Маърузанинг якунида профессор. Холматова Б.Т. анатомик ва физиологик хусусиятларини, госпитал зотилжамнинг ривожланишини ва хавфли омилларини айтиб ўтдилар.
Интеграл маъруза якунида талабалар ва тингловчилар орасида савол-жавоб олиб борилди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.