Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Ибрагимович Каримов “Тиббиёт истиқболлари” мавзусида маъруза ўқиди.
03.05.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейидаги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шавкат Ибрагимович Каримов “Тиббиёт истиқболлари” мавзусида маъруза ўқиди. Унда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига май-июнъ ойларига келган тингловчилар “Даволаш иши” (Хирургия) йўналиши иштирок этишди.
Тошкент тиббиёт академияси Ўқув ишлари бўйича проректор Тешаев Октябр Рухиллаевич сўзни очиб берди.
Ушбу маъруза якунида тингловчилар орасида савол-жавоб олиб борилди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.