25.03.2017 йил Тошкент Тиббиёт Академияси хузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ марказида “Тиббий-профилактика” ва “Даволаш иши” (Терапия) йўналиш тингловчилари билан Академик Искандаров Тулқин Искандарович учрашув бўлиб ўтди.
Академик Т.И.Искандаров тингловчиларга хаётининг машақатли ва маъсулиятли, қувончли ва қайғули кунлари хақида сўзлаб бердилар.
Учрашув тингловчиларга қизиқиш уйғотди. Академикниг хаёти ва ижоди хақида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Т.И.Искандаров ижод йўли, хаёти хақида қизиқарли воқеаларни сўзлаб бердилар. Учрашув якунида тингловчилар Академик Т.И.Искандаровга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тингловчилар шундай учрашувларни янада кўпроқ ташкиллаштириш истагини билдиришди.