01.06.2017 йил ЎзР ССВ Республика патологик анатомия маркази директори Ўзбекистон қаҳрамони ЎзРФА академиги Малика Саматовна Абдуллахўжаева билан Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази “Даволаш иши” (Тиббий биология) йўналиши тингловчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
ЎзРФА академиги Малика Саматовна Абдуллахўжаева тингловчиларга ҳаётининг машаққатли ва маъсулиятли, қувончли кунлари хақида сўзлаб бердилар.
Учрашув тингловчиларда қизиқиш уйғотди. Академикниг ҳаёти ва ижоди ҳақида қизиқарли савол-жавоблар бўлиб ўтди. Академик Малика Саматовна Абдуллахўжаева ижод йўли, хаёти хақида қизиқарли воқеаларни сўзлаб бердилар. Учрашув якунида тингловчилар Академик Малика Саматовна Абдуллахўжаевага ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тингловчилар шундай учрашувларни янада кўпроқ ташкиллаштириш истагини билдиришди.