12.02.2017 йил. Ўзбекистон давлат канцерваторияси концерт залида Тошкент тиббиёт академияси ва Ўзбекистон давлат консерваторияси билан биргаликда “14-январ Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб анжуман бўлиб ўтди. Анжуманга Тошкент тиббиёт академияси ҳарбий тиббиёт факулътети ҳодимлари ва курсантлари ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги малака ошириш тармоқ маркази тингловчилари иштирок етди.
Ушбу анжуманда Ўзбекистон давлат канцерваторияси ўкув ишлари бўйича проректори, Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман ҳокими Кудбиев Шерзод Давлатович сўзга чиқиб қатнашчиларни байрам билан табриклаб ҳарбий шифокорларни Фахрий ёрлиқ ва Кўкрак нишони билан тақдирладилар.