19.01.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига январ-феврал ойларига келган тингловчилари учун Тошкент тиббиёт академияси ректори профессор Туйчиев Лазиз Надирович ва Бош илмий-методик маркази директори ўринбосари Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна билан биргаликда семинар бўлиб ўтди
ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов семинарни очиб берди.
Бош илмий-методик маркази директори ўринбосари Мирсолиева Мухаббат Тухтасиновна сўзга чиқиб малака ошириш тизимидаги бўлиб ўтган ислоҳатлар тўғрисида тингловчиларга гапириб берди ва тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва аниқ жавоб берди.
Ундан сўнг ТТА ректори Туйчиев Лазиз Надирович “Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга ошириладиган устивор вазифалар” мавзусида маъруза ўқидилар унда 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини бажариш ҳолати, болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматни сифатини ошириш, Онкогематологик касалликларга чалинган болаларга комплекс ёрдам бериш, ЖССТнинг замоновий технологиялар бўйича мутахасисларни доимий равишда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакаси ва касбий маҳоратини ошириб бориш, ОИВ инфекцияга қарши курашиш, Оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишда асосий муаммолар ва кутилаётган натижалар тўғрисида тўлиқ ёритиб бердилар.
Семинарда тингловчилар фаол қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар ва фикир-мулохозалар билдиришди.