24.01.2017 йил куни Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида ЎзДСМИ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон Давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаравонлигига қўшган улкан хиссаси» хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Улуғ раҳбаримизнинг Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирок этди.
Тадбирда ЎзДСМИ ҳузуридаги тармоқ маркази тингловчиларидан, Комилжон Абдиримов, Қосимжон Раҳматов, Иззатбек Матёқубов жонли ижрода халқ қўшиқларидан куйлади ва фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик, ибрат сабоқларига айланган ушбу тадбирда Райимберган Беглиев тиббиёт соҳасида таълим-тарбия бераётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларни
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси барча ўғил-қизларнинг ёдида мангу сақланиб қолиши, улар Ватанимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаши, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига йитиши, юртимиздаги ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаши – бу барча юртдошларимиз каби санъат ва тиббиёт ходимларининг ҳам бурчи экани алоҳида таъкидлади.
Бу тадбир тингловчиларда яхши таъсуротлар қолдирди.