03.02.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейдаги мажлислар залида “Буюк мутафаккир, Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан ташкил этилгадиган маданий-маърифий” тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига январ-феврал ойларига келган тингловчилар “Педиатрия” ва “Даволаш иши” (Тиббий–профилактика) йўналишлари иштирок этишдилар.
ТТА Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Т.А.Бобомуратов тадбирни очиб берди.
Улуғ Мутафаккуримиз Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирок этди. Бу тадбирда Тошкент тиббиёт академиямизнинг бадиий хаваскорлик тўгаракларида қатнашадиган иқтидорли талабаларимиз Алишер Навоийнинг хаёти ва ижоди хақида қизиқарли ва хаммага манзур бўладиган сахна кўринишлари, шоирнинг ижоди хақидаги шерлари айтилди.