Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий” тадбир бўлиб ўтди.

Toshkent tibbiyot akademiyasi huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazi > Yangiliklar > Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий” тадбир бўлиб ўтди.

11.02.2017 йил Тошкент тиббиёт академияси педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ марказида Хорижий амалий тил модулидан очиқ дарс бўлиб унда “Педиатрия” йўналиши  тингловчилари томонидан “Буюк мутафаккир, Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий” тадбир уюштирилди. Тадбирда  «Тиббийпрофилактика» йўналишидаги тингловчилар ҳам иштирок этишдилар.

1

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази директори У.А.Ташкенбаева, директор ўринбосари Джундок Юн  ва инглиз тили ўқитувчиси Г.Ш. Хазратова  очиб бердилар.

2

Марказда таҳсил олаётган “Педиатрия” йуналиши тингловчилари томонидан тайёрланган Улуғ Мутафаккиримиз – Ватан равнақи, халқимиз олдидаги буюк хизматларини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар иштирок этди.

3 4

Тадбирда “Педиатрия” йуналиши тингловчилари  ғазал мулкини султони , бобомиз Алишер Навоийнинг Хаёти ва ижоди хақида инглиз, ўзбек,  рус ва қорақалпоқ тилларида сўз олиб бордилар. Тадбир давомида қизиқарли ва ҳаммага манзур бўладиган “Алишер Навоий ва Гули”, “Шох Хусайн Байқаро ва Алишер Навоий дўстлиги” саҳна кўринишлари хаваскор тингловчиларимиз томонидан жуда чиройли қилиб  ўйналди. Бундан ташқари шоир ғазалларидан  тингловчиларимиз томонидан қўшиқлар куйланди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай сахна кўринишлари қарсаклар орқали  қўллаб-қувватлаб борилди.

5 6

Тадбирнинг мақсади марказ рахбарияти, ўкитувчилари ва “Педиатрия” йуналиши тингловчилари томонидан улуғ бобоколонимизга бўлган  эҳтиромидир.

7

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Theme: Overlay by Kaira TMA ITC
Forobiy ko'chasi 2