Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига март-апрел ойларида келган “Даволаш иши” (Хирургия) ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича малака оширувчи тингловчилар 24.03.2017 йил куни Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф буюрдилар.
Алишер Навоий номидаги Тошкент марказий кутубхонасига ташриф давомида барча тингловчилар ушбу кутубхонага аъзо бўлишди ва улар учун махсус “мехмон билети” очилди.
Кутубхона ҳодими тингловчиларга кутубхона бўйича саёҳат уюштирди, кутубхонанинг биринчи қавати билан таништиргач иккинчи қаватга чиқиб тингловчиларга қандай бўлимлар жойлашганини айтиб ўтди, асосан барча авторефератлар алфавит бўйича жойлашганини ва керакли маълумотларни осон топиш мумкинлигини айтди ва бирма-бир барча бўлимлари билан таништирди.
Тингловчилар бу ташрифдан жуда ҳам мамнун бўлдилар.