2017 йил 19 сентябрь куни ТТА ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида “Устозлар ва мураббийлар” кунига бағишлаб “Юртим улуғ сиймолари ва анъаналари” мавзусида “Педиатрия” йўналиши тингловчилари билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатида СамДТИ, АндДТИ, ТПТИ Нукус филиали, ТТА Урганч филиалидан келган тингловчиларнинг удуми , ўзларининг вилоятидан етишиб чиққан маънавият ва маърифат ходимлари ва уларнинг анъаналари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тингловчилар бир-бирлари билан ўзларини қизиқтирган саволлари билан яқиндан танишдилар. Давра суҳбати кўтаринки руҳ ва яхши кайфиятда ўтди.
Фото лавхалар: