Xalqaro ilmiy-amaliy anjuman axborot xati

АХБОРОТ ХАТИ

“Ўзбекистон олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш тизими: тажриба, ютуқлар ва ривожланиш истиқболи”

Ҳурматли хамкасблар!

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази Сизни 2018 йил 18 апрелда ўтказиладиган “Ўзбекистон олий таълим муассасалари педагог кадрларни малакасини ошириш тизими: тажриба, ютуқлар ва ривожланиш истиқболи” номли халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этишга таклиф этади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича масалалар муҳокамаси режалаштирилган:

  1. Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик:
  2. Ўқув жараёнига ахборот коммуникация технологияларини тадбиқ этиш.
  3. Замонавий тиббий таълимнинг долзарб масалалари.
  4. Фанлар интеграцияси ва амалиётда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш.
  5. Тиббиёт олий таълим муассасаларида ўқитишнинг педагогик-психологик ўзига хослиги ва шахслар орасидаги муносабат асослари.
  6. Клиник фанлар бўйича (хирургия, терапия, педиатрия, стоматология) кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида билимларни шакиллантириш мазмуни, тузулиши ва асосий талаблар.
  7. Тиббий-биология, тиббий-профилактика ва фармацевтика фанлари бўйича кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнида билимларни шакиллантириш мазмуни, тузулиши ва асосий талаблар.
  8. Дипломдан кейинги тиббий таълим муаммолари ва истиқболи.
  9. Клиник психологиянинг илмий-назарий ва методологик асослари.
  10. Симуляцион марказларнинг замонавий аспектлари.

Анжуман муаммолари бўйича пленар ва секция йиғилишларида иштирок этганларнинг мақолалари тўпламида нашр этилиши кўзда тутилган. Тезислар бепул чоп этилади.

Анжуман расмий тили: ўзбек, рус, инглиз.

Анжуманда қатнашиш шакли: маъруза қилиш ва тезислар чоп этиш.

Анжуманда қатнашиш учун материаллар 2018 йил 10 февралгача қабул қилинади.

Тезислар қуйидаги манзилга юборилади: E-mail: tta_tm@bimm.uz

Тезислар қуйидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.

Матн Microsoft Word 2007 матн редакторида, Times New Roman шрифтида 12 ўлчам катталигида, 1,0 интервалида ҳар бир томондан 2 см бўйича ёзилади, ҳажми 1 бетдан ошмаслиги лозим! Тезислар матнида иллюстрациялар, схема жадвал, график ва адабиётлар кўрсатгичи бўлмаслиги керак.

Сахифада матнни жойлаштириш:

1-қатор. Тезис номи (бош ҳарфлар билан, қалин шаклда);

2-қатор. Муаллифнинг исми-шарфи;

3-қатор. Иш бажарилган ташкилот, шахар, давлат номи;

4-қатор. Тезислар матни.

axborot xati >>

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Theme: Overlay by Kaira TMA ITC
Forobiy ko'chasi 2