“Соғлом ва парҳез овқатланишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
12.05.2017 йил Тошкент тиббиёт академиясининг Академик лицейидаги мажлислар залида Республика ўқув-илмий диетология маркази томонидан “Соғлом ва парҳез овқатланишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тошкент тиббиёт академияси ректори Туйчиев Лазиз Надирович семинарни очиб берди.
Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига май-июнъ ойларига ўқишга келган тингловчилар ҳам иштирок этди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Семинар жуда қизиқарли ўтди тингловчилар янги маълумотларга эга бўлдилар.